Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:43

Афғонистондаги сайловда берилган овозларнинг чораги бекор қилинди


Мустақил сайлов комиссияси раиси Фозил Аҳмад Манавий
Мустақил сайлов комиссияси раиси Фозил Аҳмад Манавий

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси сохтакорлик ва сайлов қонунларини бузганлик сабаби билан парламент сайловида берилган овозларнинг 1 миллион 300 мингини бекор қилди.

Бу эса 18 сентябр куни бўлиб ўтган парламент сайловида берилган жами овозларнинг қарийб чорак қисмини ташкил қилади.

Сайлов комиссияси раҳбари Фозил Аҳмад Манавийга кўра, сайловда қонунбузарликлар бўлгани ҳақида жами 4 мингдан ортиқ шикоят тушган.

XS
SM
MD
LG