Аслида улар бу уйни ноқонуний эгаллаб олган, лекин уйнинг эгаси қайтиб келиши уларни ташвишга солмайди. Чунки улар уйни эгаллаб олишларидан олдин бу ерда апрел ойида ҳокимиятдан ағдарилган Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиев яшар эди.
Улар маҳаллий расмийларга уйни ўзларининг ихтиëрига ўтказиб бериш ҳақида ариза билан мурожаат қилишган. Лекин апрел воқеалари ва Бакиевнинг ҳокимиятдан ағдарилиши юзасидан ўтказилаëтган тергов тугамагунча, бу ҳақда қарор чиқарилмайди.