Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

БМТ эксперти: Исроил босиб олинган ерларни қўшиб олмоқда


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича маърузачиси Исроилнинг Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусни босиб олиш сиёсати амалда бу ҳудудларни ўзига қўшиб олишга айланганини айтди.

Ричард Фалк БМТ Бош Ассамблеясига Исроил ҳарбий маъмуриятининг тўлиқ назоратида бўлган 40 минг фаластинлик яшаётган Ғарбий Соҳилнинг 60 фоизида “ҳамма нарса яхши эмаслигини” айтди.

БМТ маърузачиси бу минтақада кўплаб уйлар бузилгани ва хатто Фаластин қишлоқлари йўқ қилиб юборилганини сўзига қўшимча қилди.

Фалк фикрича, босиб олинган Фаластин ерларидаги инсон ҳуқуқлари вазияти учун Исроил ва БМТ масъулдир.
XS
SM
MD
LG