Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:08

ҲРУ Ироқни WikiLeaks маълумотлари бўйича суриштирув ўтказишга чақирди


ҲРУ ташкилоти WikiLeaks сайтида эълон қилинган маълумотлар юзасидан суриштирув ўтказишга чақириб, Ироқ ҳукуматига мурожаат қилди.

WikiLeaks сайти эълон қилган маълумотларда Ироқ хавфсизлик кучларининг ҳибсга олинган одамларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани ва қийноқ қўллагани қайд этилган.

Аввалига АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги амалиётларига оид махфий материалларни эълон қилиб юборган сайт бу гал Ироқдаги ҳарбий амалиётларга оид Пентагон махфий ҳужжатларини эълон қилган.

Айни вақтда ҲРУ ташкилоти "қўлга олинганларни қийноқ қўлланишига қарамай, Ироқ хавфсизлик кучларига берган экан, АҚШ ҳарбийлари халқаро қонунларни бузганми-йўқми?" деган саволга Вашингтон расмийларидан ҳам ойдинлик киритишни сўрамоқда.

Ҳозирга қадар расмий Вашингтон WikiLeaks сайти маъмурияти ҳаракатларини қоралар экан, буни Ироқ ва Америка ҳарбийлари ҳаётига таҳдид пайдо қилиши мумкин, деб баҳолади.

Сайт асосчиси Жулиян Эссенж эса бу ҳужжатлар бу урушларга оид “ҳақиқат”ни юзага чиқарди холос, демоқда.
XS
SM
MD
LG