Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:00

Ҳаитида вабо эпидемияси кенгаймоқда


Ҳаитида вабо эпидемияси мамлакат пойтахти Порт-о Прэнс шаҳрига ҳам яқинлашмоқда.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунга қадар 220 киши вабодан қурбон бўлган, 2600 дан ортиқ одам касалланган.

Эпидемия манбаи сифатида Ҳаитининг шимолий ва марказий қисмлари қайд этилган. Бироқ мамлакат расмийлари тез орада бу офат январ ойидаги ер силкинишидан жабрланган аҳолининг катта қисми нажот излаб келгани боис аҳолиси зичлашган Порт-о-Прэнс шаҳрига ҳам етиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Январ ойидаги табиий офат чоғида мамлакат инфратузилмаси тўла бузилган ва сув таъминоти эса буткул чиққан чиққан.

Ер силкиниши оқибатида 220 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган, бир ярим миллионга яқин киши эса бошпанасиз қолган эди.
XS
SM
MD
LG