Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:31

Ироқ ҳукумати Wikileaks сайти ҳаракатларини кескин қоралади


Ироқ ҳукумати Wikileaks сайти ҳаракатларини кескин танқид қилар экан, буни мамлакатда янги ҳукумат тузилишига халақит бериш уринишларидир, деб баҳолади.

Ироқдаги урушга оид юз минглаб махфий ҳужжатларни ошкор қилган сайтга жавобан Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий идораси эълон қилган баёнотда айтилишича, чоп этилган маълумотларда Ироқ қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқ қўлланилганига оид даъволар бўйича ҳеч қандай далил келтирилмаган.

Ироқ ички ишлар вазири Жавод ал-Болоний Рейтер агентлигига берган интервюсида, жумладан, шундай деди:

- Мамлакатдаги янги сиёсий тузум ва давлат бошқаруви тамойилларига кўра, инсон ҳуқуқларининг бузилиши мумкин эмас ва қонунларга зиддир. Ички ишлар вазирлиги қонун бузилишларига оид ҳолатларни синчковлик билан кузатиб бораяпти. Текширув бўйича ҳайъат ишламоқда. Қонундан устивор ҳеч ким йўқ. Текширувлар қанчалик узоқ давом этишидан қатъий назар мамлакатда суд ва адлия тизими бор. Булар воситасида бирор ироқликнинг ҳуқуқи бузилишига йўл қўйган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши мумкин, - деди Ироқ ички ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG