Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:51

Ҳаитида вабодан ўлганлар сони 250 нафардан ортди


Ҳаитида вабо эпидемиясидан ўлганлар сони 250 нафардан ортди. Бу ҳақда якшанба куни Ҳаити ҳукумати баёнот берди.

Вабога чалинганлар сони эса 3 минг нафардан ортди.

Рейтер агентлигига кўра, касалликдан ўлиш ҳоллари кейинги бир кеча-кундузда озайган.

Ҳаитидан олинган олдинги хабарда мамлакат пойтахти Порт-о-Пренсда ҳам бир неча кишининг вабога чалингани айтилган эди.

Вабо эпидемияси мамлакатда даҳшатли зилзила содир бўлганидан 9 ой ўтиб мамлакат шимолида тарқала бошлади.

Турли халқаро гуманитар ташкилотларнинг тинимсиз ҳаракатларига қарамасдан, нажот излаб пойтахт теварагига йиғилган минглаб одамга вабо хавф солмоқда.
XS
SM
MD
LG