Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:43

Швеция ҳукумати Елена Урлаевани мукофотлади


Uzbekistan - Rights activist Elena Urlaeva with cotton-picking children in Djizzakh.
Uzbekistan - Rights activist Elena Urlaeva with cotton-picking children in Djizzakh.
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси раҳбари Елена Урлаева Швеция ҳукумати томонидан Пьер Ангер номидаги мукофотга сазовор топилди.

Таниқли швед дипломати Пьер Ангер номидаги мукофот Урлаевага 2010 йилда инсонпарварлик ва демократия ривожига қўшган ҳиссаси учун берилди.

Аммо, шенген визаси учун Германия элчихонасига мурожаат қилганда ҳуқуқ фаолининг паспортидан хатолик топилган ва саҳифаси тўлгани учун қайтарилгани боис ҳуқуқ фаоли бу маросимга бора олмаслигидан хавотирда.

“Паспортимдан ички ишлар вазирлиги хатоси топилди ва саҳифаси тўлгани учун алмаштириш кераклиги айтилди. Лекин, бугун ҳам менга Швециядан телефон қилишиб, 11 ноябрга белгиланган тақдирлаш маросими бекор қилиниши хавфи остида қолаётганини айтишди”, дейди Елена Урлаева.

Эслатамиз, инсонларни таъқиб ва ўлимдан қутқариш йўлидаги ишлари учун улуғланган швед дипломати Пьер Ангер номидаги мукофот 2004 йилдан буён ҳуқуқ фаолларининг демократия ва инсонпарварлик ривожига қўшган ҳиссаси учун бериб келинади.
XS
SM
MD
LG