Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:43

Франциядаги намойишлар кунига 200-400 миллион еврога тушмоқда


Франция Иқтисодиёт вазири пенсия тизимидаги ислоҳотларга қарши давом этаётган норозилик намойишлари мамлакат иқтисодига кунига 200 дан 400 миллион еврога қадар зарар келтираётганини маълум қилди.

Вазир Кристина Лагарднинг айтишича, энг катта зарар кимё саноати соҳасига етмоқда.

“Баъзи тахминларга кўра, бу зарар миқдори 200 дан 400 миллион еврога етиши мумкин. Бу бироз қалтис рақам, чунки, бу қандай баҳолашга боғлиқ. Бироқ кўриниб турибдики, энг кўп зарар ёнилғига эҳтиёж катта бўлган кимё саноати соҳасига етмоқда”, деди Франция Иқтисодиёт вазири.

Францияда миллионларни намойишга чорлаган сабаб ҳукуматнинг пенсия ёшини 60 дан 62 ёшга кўтариш ташаббуси эди.

Мамлакат парламенти шу ҳафта ичи айни таклиф бўйича якуний қарорни бериши лозим.
XS
SM
MD
LG