Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:33

Гуантанамода сақланаётган Умар Хадр айбини тан олди


2002 йили Афғонистонда жанг қилган ва ҳибсга олинганидан сўнг Гуантанамодаги АҚШ қамоқхонасига ташланган Канада фуқароси Умар Хадр судда ўзининг айбдор эканлигини тан олди.

Хабарларга қараганда, ҳибсга олинган пайтда 15 ёшда бўлган Хадрнинг ўз айбини тан олиши суд билан ҳамкорлик, деб баҳоланади ва бу ҳолат унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тўғрисида ҳукм чиқармасликка асос бўлиши мумкин.

Судланувчи "Ал-Қоида"га алоқаси борлигини ҳамда АҚШ аскарини ўлдирганини тан олди. Суд жараёнининг бошқа тафсилотлари ҳозирча хабар қилинмади.
XS
SM
MD
LG