Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:06

Бишкекда "Ата-Журт" ва "Ар-намис" намойишларини қолдирди


Қирғизистонда “Ата-Журт” партияси тарафдорлари 27 октябрга белгиланган намойишларини яна қолдирди.

Партия етакчиларга кўра, шаҳар мэрияси намойишга рухсат бермаган ва шу боис тадбир бошқа кунга кўчирилган.

Шунингдек, 27 октябр куни “Ар-Намис” партияси ҳам Бишкек марказида режалаштирилган намойишларини бекор қилди. Бу ҳақда партия раиси ўринбосари Эмил Алиевнинг маълум қилишича, уларни президент Рўза Ўтунбаева ниятидан қайтарган.

Партия вакиллари 10 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайлови расмий натижалари эълон қилингунига қадар кутишга қарор қилди.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси эса якуний расмий натижалар шу ҳафта охирида эълон қилиниши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG