Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:37

Боткенда милиционерлар ҳужумга учради


Қирғизистонда милиция патрулига уюштирилган ҳужумдан икки одам ҳалок бўлди, бир одам жароҳатланди.

Ахборот агентликларнинг Қирғизистон ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, пайшанбага ўтар кечаси Боткен вилоятининг Қизил-Қия шаҳрида қуролланган номаълум шахслар милиционерларга қарата ўт очган.

Милиционерлар қуроллилар минган машинанинг олдига келиб уни текширмоқчи бўлганларида уларга қарата ўт очилган. Тергов жараёнида машинада икки ўрта ёшдаги эркак бўлгани аниқланган.

Аммо, бу одамларнинг ким экани, шаҳарга қаердан келиб қолганлари, қурол уларнинг қўлига қандай тушиб қолгани ҳозирча аниқ эмас.

Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG