Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:27

Эстония Бош вазири Ўзбекистонга келди


Андрус Ансип Ўзбекистонга келган эстониялик юқори лавозимли мансабдорларнинг биринчисидир.
Андрус Ансип Ўзбекистонга келган эстониялик юқори лавозимли мансабдорларнинг биринчисидир.

Эстония Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, ташриф чоғида Эстония Бош вазири Андрус Ансип Ўзбекистон президенти Ислом Каримов¸ Бош вазири Шавкат Мирзиëев ва парламентнинг ҳар иккала палатаси раҳбарлари билан учрашади.

Маълумотларга кўра, 31 октябр куни бошланган бу ташриф икки давлат тарихидаги илк расмий ташрифдир.

Эстония Бош вазири ташриф пайтида ўзбек расмийлари билан Афғонистондаги вазиятнинг Марказий Осиë минтақасига таъсири масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, ташриф доирасида Эстония Бош вазири Тошкентда очиладиган Эстония-Ўзбекистон бизнес форумида ҳам қатнашади.

- Бу ташриф чоғида Афғонистон масаласининг кўрилиши зиëратнинг муҳимлигидан далолатдир. Европа Иттифоқининг Афғонистондаги можаро ўчоғини бартараф қилиш учун биринчи қўлдан маълумот олишга интилиши таҳсинга лойиқ. Кун тартибига қўйилган масаладан келиб ëндашадиган бўлсак¸ бу ташриф ҳақиқатдан ҳам муҳим, - дейди ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толипов Эстония Бош вазирининг Тошкентга ташрифи ҳақида гапираркан.

Ўзбекистон ва Эстония ўртасида дипломатик алоқалар 1994 йил ўрнатилди. Бундан аввал Эстония 1992 йилнинг 20 февралида Ўзбекистон мустақиллигини эътироф қилган эди.

- Ўтмишда собиқ СССР даврида Ўзбекистон билан иттифоқдош бўлган Эстония бугун Европа иттифоқи аъзосидир. Бу мамлакат бошқа Болтиқбўйи давлатлари каби собиқ Совет Иттифоқи ичида ҳурриятга ташналиги билан бошқа республикалар¸ хусусан, Ўзбекистонга намуна бўлган эди, - дейди Фарҳод Толипов.

Эстония Бош вазирининг Ўзбекистонга сафари, хабарларга кўра, 3 ноябргача давом этади.
XS
SM
MD
LG