Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:17

Ливан раҳбари Ироқдаги сиёсий бўҳронни ҳал қилишга чақирди


Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй Ироқ сиёсатчиларини бир неча ойдан бери давом этаётган сиёсий бўҳронга барҳам беришга чақирди.

Ҳаририй Ливан ҳукумати Саудия Қироли Абдуллоҳнинг Қурбон ҳайитидан кейин Ироқ сиёсатчиларини Риёдда музокара қилишга таклиф қилганидан мамнун бўлганини баён қилди.

Ливан раҳбари Ироқ сиёсатчиларини ўзаро мунозараларни “Араб Лигаси доирасида ҳал қилиш”га чақирди.

Ироқдаги парламент сайловларида собиқ бош вазир Ияд Аллавий етакчилигидаги суннийлар коалицияси иқтидордаги бош вазир Нури ал-Маликий етакчилигидаги шиа блоки устидан кичик фарқ билан ғалаба қозонган бўлса-да, ҳукуматни тузадиган сиёсий партияни аниқлаб бермади.
XS
SM
MD
LG