Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:28

Ўзбек-тожик чегарасидаги баъзи ўтиш пунктлари ёпилади


Ўзбекистон 1 ноябрдан Тожикистон билан чегарасидаги баъзи ўтиш пунктларини ёпишини маълум қилди. “Фарғона.ру” агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда Ўзбекистон Тожикистон томонига расмий нота юборган.

Тожикистон чегара хизматига таяниб берилган хабарга кўра, 1 ноябрдан икки давлат чегарасининг Зарафшон водийсидаги Саразм, Самарқанда вилоятидаги Жартепа пунктлари ёпиладиган бўлди. Ўзбекистон томонидан юборилган нотада бу пунктлардан фуқаролар ва юкларнинг ўтказилиши тўхтатилиши маълум қилинган.

Зарафшон водийсида Тожикистоннинг Панжикент, Айний ва Тоғли Мастчоҳ туманлари жойлашган.
XS
SM
MD
LG