Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:46

Медведевнинг Курилга сафари дипломатик можаро чиқарди


Президент Дмитрий Медведев Япония даъвогарлик қиладиган Курил оролларига қадам босган биринчи Россия раҳбари бўлди.

Медведевнинг Кунашир оролига ташрифи унинг ноябр ойи ўрталарида ўтказилиши режалаштирилган Осиё ва Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида қатнашиш учун Японияга қиладаган сафари олдидан амалга ошмоқда.

Япония Бош вазири Наото Кан Медведевнинг Курил оролларига қадам босиши “ўта таассуфли” ҳолдир, дея баён қилди. Япония Ташқи ишлар вазири Сейжи Маеҳара Россиянинг Токиодаги элчисини чақиртириб, норозилик нотасини топширди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Япониянинг ҳаракатларини “қабул қилиб бўлмайдиган”, дея атади:

- Япония томонининг президент Медведев Курил оролларига қилган сафарига муносабати қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир. Бу бизнинг еримиздир ва Россия президенти Россия ерига сафар қилди, деди Россия Ташқи ишлар вазири.

Лавров Япониянинг Москвадаги элчиси чақиртирилиб, унга Россия позицияси тушунтиралажагини таъкидлади.

Совет Иттифоқи Курил оролларини Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин босиб олган ва ўшандан бери бу минтақа устидаги мунозаралар Москва билан Токио ўртасидаги муносабатларга таъсир этиб келади, хусусан, икки томон ўртасида расман тинчлик келишувининг имзоланишига тўсқинлик қилиб келган ягона муаммодир.
XS
SM
MD
LG