Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:59

Теҳронда америкалик сайёҳлар устида суд қолдирилди


Эронда жосуслик айби билан ҳибсда қолаётган америкалик сайёҳлар устидан Теҳрон маҳкамасида 6 ноябрга белгиланган суд мажлиси қолдирилгани маълум бўлди.

Эрон Бош прокурори Ғулом Ҳусайн Муҳсиний Эжейи суд маҳкамаси номаълум муддатга қолдирилганини айбланувчилардан бири Сара Шоурд озод қилингани ва судга жалб этилиши лозимлиги билан изоҳлади.

Шоурд Оман воситачилигида 14 сентябр куни гаров пули эвазига озод қилингач, АҚШга учиб кетган эди.

Шоурднинг оила аъзоларига кўра, у судга қайтиш масаласини кўриб чиқмоқда. Унинг шериклари Жош Фаттал ва Шейн Бауэр ҳамон ҳибсда қолмоқда.

Учовлон ўзларининг айбсизлиги ва ўтган йилнгинг 31 июл куни Ироқнинг Эрон билан чегара ҳудуларидаги тоғларда юрган пайтида адашиб қўшни давлат ҳудудига ўтиб қолганларини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG