Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:33

Жанубий Дарфурда россиялик учувчилар ўғирлаб кетилди


Суданнинг Жанубий Дарфур вилояти ҳокими Абдул Ҳамид Каша россиялик уч нафар вертолёт учувчиси вилоят маркази Няла шаҳрида ўғирлаб кетилганини айтди.

БМТнинг Озиқ-овқат дaстури шартнома асосида ташкилот билан ишлаётган учувчилар 4 ноябр куни ўғирлаб кетилгани ҳақидаги маълумот тўғри эканини айтди.

Россия президентининг Судан бўйича махсус вакили Михаил Маргелов ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Бироқ Судандаги Россия элчихонаси ва Суданнинг ахборот вазирлиги бу ҳақда расмий маълумотга эга эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG