Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:15

Ўшда ўзбеклар ерини босиб олган 20 киши қўлга олинди


Қирғизистон милицияси Ўш вилоятининг Ишкавон ва Қизил-қия қишлоғи аҳолисига тегишли улуш ерларни ўзлаштириб олишда гумонланган 20 кишини қўлга олди.

Якшанба куни вилоятнинг Ўш, Новқат, Аравон ва Олой туманларидан келган 500 га яқин қирғиз миллатига мансуб фуқаро Ишкавон ва Қизил-қия қишлоқларидаги аҳоли ерларини эгаллаб олишни бошлаган эди.

Ўш вилоят ҳокими ўринбосари Қушбек Тезекбаев бу ҳаракатларни ноқонуний, деб баҳолади.

- Ўш милициясининг ҳаммаси ўша ерда. Биринчидан, улар ер эгаларининг хавфсизлигини таъминлаши лозим. Иккинчидан, деҳқонлар ёзи билан ишлаб, етиштирган ҳосилларни нобуд қилмай, сақлаб қолиш керак. Биз бу кишилардан қонунга риоя қилишни талаб қиламиз. Нимага бу можаро чиқди, бунинг ортида ким турибди — ҳуқуқ-тартибот идоралари буни аниқлаш устида ишлаяпти, деди Ўш вилояти ҳокими ўринбосари.

Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбирининг Ўшдан хабар қилишича, ҳозирда ер босиб олувчилар сони мингга етиб қолган. Улар расмийлар ўзларига ер ажратиб бермагани учун шундай йўл тутишга мажбур бўлганини айтишган.
XS
SM
MD
LG