Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:22

Хитой ва Британия Бош вазирлари учрашди


Хитой Бош вазири Вен Жиабао мамлакатга ташриф буюрган Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан музокара ўтказди.

Учрашув Хитой ва Британия ўртасида 2,7 миллиард долларлик шартнома имзоланиши арафасида бўлиб ўтди.

Камероннинг Пекинга ташрифидан мақсад Британия иқтисодиётини қайта изга солиш ва янги иш ўринлари яратиш учун дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётга айланган Хитой билан савдо ҳажмини оширишдан иборат.

Британия Бош вазирига ҳукуматнинг тўрт вазири ва 50 нафар етакчи тадбиркор ҳамроҳлик қилмоқда.

Лондон расмийлари асосий эътибор савдо масалаларига қаратилишига қарамай, Хитой раҳбарлари билан учрашувлар чоғида Камероннинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўтаришини айтди.
XS
SM
MD
LG