Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:54

“Раштдаги амалиётлар якуний босқичга кўчди”


Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов журналистларнинг Раштда хорижлик жангарилар бор-йўқлиги ҳақидаги саволларини жавобсиз қолдирди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов журналистларнинг Раштда хорижлик жангарилар бор-йўқлиги ҳақидаги саволларини жавобсиз қолдирди.

Бу баёнот МДҲ давлатлари миллий хавфсизлик раҳбарларининг 9 ноябр куни Душанбе шаҳрида ўтказилган навбатдаги йиғини чоғида Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов тилидан янгради.

МДҲ давлатлари миллий хавфсизлик раҳбарларининг душанба куни Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтган 29-йиғинида Рашт водийсидаги вазият ҳам муҳокама қилинди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймумин Ятимов йиғин иштирокчиларини у ердаги вазият билан таништирар экан, ҳукумат кучларининг жангариларни йўқ қилишга қаратилган махсус амалиёти сўнгги босқичга кўчганини маълум қилди.

- Мен бутун масъулият билан айтаманки, бугун мамлакат шарқида, яъни Рашт водийсида вазият осойишта. Мамлакатдаги барқарорликни издан чиқариш ниятида бўлган мулла Абдулло бошлиқ гуруҳ деярли йўқ қилинди. Уларнинг кўпи қўлга олинди, баъзилари эса амалиётлар чоғида йўқ қилинди. Тахминларимизга кўра, бу гуруҳнинг яна 5 - 6 нафар аъзоси қолган. Айни кунларда қолган жангариларни ҳам йўқ қилиш бўйича амалиётимизнинг сўнгги босқичи бошланди, дея билдирди Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймумин Ятимов.

Тожик расмийсига кўра, Раштдаги вазият Миллий хавфсизлик қўмитасининг тўла назорати остига олинган ва хавотирларга ўрин қолмаган.

Йиғин сўнгида МДҲ хавфсизлик бошлиқлари кўп сонли журналистларга матбуот анжумани берди.

Журналистлар Рашт воқеаларида мулла Абдулло гуруҳига ёлланган жангарилар қайси хориж давлатлардан экани билан қизиқдилар.

Бироқ Ятимов жаноблари бу саволга жавоб беришдан тийилди.

Аввалроқ Тожикистон Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари масъуллари Рашт воқеаларида Россия, Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳам қўли борлигини билдирган эди.

Бироқ Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ятимов бу маълумотлар атрофидаги саволларга жавоб бермаслигини айтди.

Тожикистон шарқида ҳукумат кучларининг мулла Абдулло ва Али Бедакий лақаби билан танилган собиқ қўмондонлар ва уларнинг гуруҳини йўқ қилишга қаратилган махсус амалиётлари шу йил 19 сентябрида Рашт водийсининг Камароб дарасида номаълум кишилар Мудофаа вазирлиги карвонига пистирмадан ҳужум уюштириши ва пировардида 28 аскарнинг қурбон бўлиши ортидан бошлаб юборилган эди.

Рашт водийсидаги вазият яхшиланганидан гапирган Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ятимов айни пайтда Афғонистонда, хусусан, бу мамлакат шимолида вазиятнинг тобора кескинлашаётгани ташвишланарли эканини қистириб ўтди.

Матбуот анжуманида қатнашган Россия Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортников, гарчи Марказий Осиёда тинчлик барқарорлигини истамаётган кучлар кўп бўлса-да, ҳозирча минтақа давлатларига Афғонистон томонидан ҳеч қандай жиддий хавф сезмаяпти, деган ишончда.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбарининг фикрича, МДҲ давлатларида ёшларнинг экстремистик ва диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш жараёни кучайгани сезилмоқда.

- Бу ерда ана шу ёшларнинг қайси исломий, мазҳабий оқим ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолаётгани ва унинг сабабларини ўрганиш ҳамда назоратга олиш бизнинг вазифамиздир. Биз ўз салоҳиятимиз доирасида Покистон, Афғонистон, хусусан, бу мамлакат шимолий ҳудудларидаги вазиятни мунтазам назорат қилиб турибмиз, деди Александр Бортников.

МДҲ давлатлари миллий хавфсизлик кенгаши раҳбарларининг Душанбе шаҳрида кеча бўлиб ўтган йиғинини Тожикистон президенти Имомали Раҳмон очиб берган эди.

Унда Тожикистон президенти ҳеч бир давлат минтақа давлатларига хавф солаётган наркотик ва қурол-аслаҳа ноқонуний савдоси, халқаро экстремизм ва терроризмга қарши якка ҳолда кураша олмаслигини, бу йўналишда минтақа давлатлари ўзаро ҳамжиҳатлик билан ишлаши зарурлигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG