Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

Британияда минглаб талаба норозилик намойиши ўтказмоқда.


10 ноябр куни Британияда ўн минглаб талаба олий ўқув юртларида ўқиш ҳақининг оширилишига қарши Лондонда норозилик намойиши ўтказмоқда.

Тадбир ташкилотчиларига кўра, ўқиш нархини ҳозиргидан уч баробар кўп, яъни, 14 минг АҚШ долларга ошириш ҳақидаги ҳукумат режасига норозилик тариқасида 50 минг талаба намойишга чиққан.

Тинч бошланган намойишда зўравонлик ҳоллари юз бермоқда.

Намойишчилар иқтидордаги Консерватив партия бош қароргоҳи жойлашган кўп қаватли бино ойналарини чил-парчин қилдилар.

Ҳукумат коалициясига аъзо бўлган Либерал-демократик партия сайлов кампанияси давомида ўқиш ҳақини бекор қилишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG