Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:43

СТАРТ шартномаси йил охиригача тасдиқланиши мумкин


Лавров ва Клинтон.
Лавров ва Клинтон.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ сиёсатчилари Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича имзоланган янги шартномани ратификация қилишига умид билдирди.

Сеул шаҳрида саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарлари саммитида сўзлаган Лавров сентябр ойида АҚШ Сенатининг Хорижий алоқалар қўмитаси муҳокамасидан ўтган мазкур келишув Сенат томонидан йил охирига қадар тасдиқланишига Москва умид қилаётганини айтди.

Россия Ташқи ишлар вазири агар тенг шерикчилик асосида бўлса, ўз мамлакати Европанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратишда НАТО билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини айтди.

Келаси ҳафта Португалия пойтахти Лиссабонда Россия-НАТО саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG