Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:44

ЎИҲ Зайниддин Асқаров ўлими учун ҳукуматни қоралади


Ўзбекистон Исломий ҳаракати қамоқхонадан жасади чиққан Зайниддин Асқаров ўлими юзасидан таъзия изҳор қилиб, унинг ўлими учун Ўзбекистон ҳукуматини қоралади.

Зайниддин Асқаров ўлими муносабати билан баёнот, дея сарловҳаланган ва Озодлик манзилига йўлланган аудеобаёнотда Асқаровнинг ушбу ҳаракат вакили экани ҳамда у Ўзбекистон ҳукумати томонидан "қатл қилинган"и айтилади.

Шунингдек, ўзини шахсан таништирмаган аудеобаёнот соҳиби Ўзбекистон қамоқхоналарида Зайниддин Асқаров каби Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг содиқ аъзоларига нисбатан “ваҳшиёна муносабат”, яъни қийноқлар қўлланаётгани дунёга маълум эканини таъкидлаб, Ўзбекистон ҳукумати бундай қилмиш учун, албатта, жавоб беражагидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG