Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

Москвада журналистлар ҳимоясига намойиш бўлди


200 га яқин киши якшанба куни Москва шаҳрида журналистларга қилинган ҳужумни қоралаб, норозилик намойиши ўтказди.

Норозилар 2008 йилда журналист Михаил Бекетовга уюштирилган ҳужумни хотирладилар. Бу ҳужум оқибатида журналист бир неча ой комада қолган ва оқибатда, бир оёғи ампутация қилинган эди.

Эндиликда худди шундай ҳужум "Коммерсант" нашри мухбири Олег Кашинга ҳам уюштирилди ва у ҳам кома ҳолатида шифохонада қолмоқда.

Норозилар ҳукуматни бундай ҳужумлар олдини олиш ва журналистлар ҳаққини ҳимоя қилиб, жиноятчиларни жазолашга чақирди.
XS
SM
MD
LG