Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:39

Фаластин: Қуддусдаги яҳудий қурилишлари ҳам тўхтасин!


Фаластиннинг Тинчлик музокаралари бўйича бош музокарачиси Сойиб Эрекат АҚШ таклифи билан яҳудий уй-жойлари қурилишига жорий этиладиган мораторий нафақат Иордан дарёси ғарбий соҳили балки Қуддус шаҳрининг шарқий қисмини ҳам ўз ичига олиши керак, деган талабни қўйди.

Акс ҳолда Фаластин томони тинчлик музокараларига қайтмаслигидан огоҳлантирган.

Бундан аввал Исроил Бош вазири Ғарбий соҳилдаги қурилишларга 90 кунлик мораторий жорий этиш ҳақида АҚШ томони киритган таклифни қабул қилишни сўраб, ўз ҳукуматига мурожаат қилган эди.

Хабарларга кўра, Исроил ҳукумати бу таклифни қабул қилиш ҳаракатида.
XS
SM
MD
LG