Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:52

Амударё бўйида қизимия тераётган афғонлар ҳибсга олинди


Бу ҳақда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб, Регнум агентлигининг хабар қилишича, бири 56, яна бири 16 ёши бўлган Афғонистон фуқаролари чегарадан ноқнуний равишда ўтиб, Амударё соҳилидаги тўқайзорда қизилмия илдизини териб юрган кезда қўлга олинган.

Марказий Осиёда қизилмия илдизи ва поясидан табобат, пазандалик ҳамда саноатда фойдаланилади. Бу гиёҳ, айниқса, халқ ҳунармандчилигида бўёқ, табобатида эса йўтал ва шамоллашга қарши кенг қўлланилади.

Афғонистонлик икки фуқаро эса уларга қизлмия илдизи учун яхшигина пул ваъда қилишгани учун чегарадан яширинча ўтишга мажбур бўлганини айтган.
XS
SM
MD
LG