18 декабр кун Москва шаҳрида тартибсизликларни келтириб чиқаришга уринганликда айбланиб, 1000 дан ортиқ одам ҳибсга олинди.
Ҳибсга олинганларнинг кўпчилигидан травматик ва совуқ қуроллар олинган.
Москва областида эса профилактика мақсадларида 800 дан ортиқ одам милиция пунктларига олиб келингани айтилмоқда.
Волгоград шаҳрида эса бир гуруҳ ёш йигит ниқоб таққан ҳолда шаҳар марказида кўча юриши ўтказди. Бу ерда ҳам милиция 150 дан ортиқ одамни ҳибсга олди.
Самара шаҳрида ҳам шаҳар паркида йиғилишни мўлжаллаган 100 га яқин киши ҳибс қилинди.