Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:20

ЕХҲТ полицияси Қирғизистонга кела бошлади


Қирғизистонда ЕХҲТ полициячилари келишига қаттиқ қаршилик кўрсатилган эди.
Қирғизистонда ЕХҲТ полициячилари келишига қаттиқ қаршилик кўрсатилган эди.
ЕХҲТ полициячилари Қирғизистонга келишни бошлади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Шамшибек Мамировга таяниб берилаётган хабарларга кўра, бу полициячилар мамлакат бўйлаб ташкил қилинган 18 та тумандаги бўлинмаларга икки кишидан жойлашади.

Бу расмийга кўра, ЕХҲТ полициячиларининг мамлакат аҳолиси билан мулоқот қилишга, ўз мустақил текширувини юритишга ҳаққи йўқ ва улар фақат Қирғизистон милицияси билан ҳамкорлик қилади.

“Бу полициячилар эксперт-консултант сифатида амалдаги Қирғизистон ИИВсини ислоҳ қилиш дастури доирасида фаолият юритади. Бу лойиҳа мамлакатда демократик милицияни яратиш мақсадига қаратилган ва қирғиз милицияси манфаати диорасида амалга оширилади”, деди, жумладан, Фарғона.ру агентлигига сўзлаган Мамиров.

Ҳозиргача ЕХҲТ нинг 6 полициячиси Қирғизистонга етиб борди.

Асосий қисми 2011 йилда келиши айтилаётган полициячилар жами сони 30 киши бўлиши ва улар ҳозирча бир йилгача мамлакатда қолиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG