Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:33

".uz" ҳудудидаги домен номлари сони 11088 та бўлди


Ўзбекистонда “.uz” миллий Интернет ҳудудидаги домен номлари сони 2010 йилда 1 минг 540тага ошди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистон миллий домен ҳудудида 11 минг 88та ном қайд этилган. Ўтган йил давомида жами 4 минг 676та ном рўйхатга олинган, 3 минг 138та ном ўчирилган.

Аммо, стастикага қараганда, ҳозирда миллий домен номлари сонининг ўсиши 2008 йилгига нисбатан анча сусайган. Ўша йили номлар сони 32 фоизга ошган эди. 2010 йилда эса бу кўрсаткич 16 фоизни ташкил қилган.

Gazeta.uz нашри хабарига кўра, мавжуд 11 минг 88та домен номининг 41 фоизи жисмоний шахсларга тегишли ва жами номларнинг 82 фоизи эгаси Ўзбекистон резидентларидир.

“.uz” миллий домени 1995 йил 29 апрелда очилган ва унинг администратори UZINFOCOM Компютер ва ахборот технологиялари тараққиёт марказидир.
XS
SM
MD
LG