Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:34

"Ўзбеккўмир" ширкати 2010 да режани бажарди


“Ўзбеккўмир” ширкати 2010 йил давомида 3 миллион 340 минг тонна кўмир қазиб олди ва қарийб 85 миллиард сўмлик маҳсулот сотди.

Бу ҳақда ширкатга таяниб ўзбек матбуоти берган хабарга кўра, 2010 йилга белгиланган режа ошиғи билан бажарилган.

Аммо, экспорт ҳажми бўйича кўзланган режагача етиб борилмаган ва хабарга кўра, буни ширкат расмийлари Қозоғистон билан кўмир экспорти бўйича аввалдан кўзда тутилмаган шартнома имзоланганига боғлаган.

Шунингдек, хабарларда “Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамиятидаги ойлик маош миқдори ҳам кўрсатилмоқда.

Бу ширкатда ўртача маош 349 минг 400 сўмга етган. Бу 2009 йилдаги маошдан 8,3 фоизга кўп экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG