Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:21

Тожикистон Хитойга ер беришга рози бўлди


Тожикистон қарийб бир асрдан бери давом этаётган ер можаросига чек қўйиш мақсадида ўз ҳудудининг бир қисмини Хитойга беришга рози бўлди.

Тожикистон парламенти 12 январ куни Помир тоғи минтақасидаги тахминан 1,000 квадрат километр ҳудудни Хитойга беришни ёқлаб овоз берди.

Пекин ихтиёрига бериладиган ҳудудда қанча аҳоли яшаётгани ҳақидаги маълумот эълон қилингани йўқ. Тожикистон ҳудуди 143 минг квадрат километрдан иборат.

Мухолифат лидери Муҳиддин Кабирий парламент қарорини Тожикистон конституцияга зид ва тожик дипломатиясининг мағлубияти дея баҳолади.

Бироқ Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий буни ғалаба дея атади.

Вазирга кўра, Пекин Душанбедан 28 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудуд Хитойга берилишини талаб қилган.
XS
SM
MD
LG