Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:11

Покистонда худкуш 17 кишини ўлдирди


Покистон полициясига кўра, мамлакат шимоли-ғарбида худкуш шахс бомба ўрнатилган машинасида масжидга қилган ҳужуми оқибатида 17 ҳарбий ва полициячи ҳалок бўлган.

Воқеа Шимолий Вазиристонга чегарадош Банну шаҳрида рўй берган.

Шимолий Вазиристон Ал-Қоида ва Толибон жанггариларининг истеҳкоми ҳисобланади.

Расмийларга кўра, жиддий шикаст етказилган масжид биноси ичида одамлар қамалиб қолган.
XS
SM
MD
LG