Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:42

Картер: Жанубий Суданда мустақиллик референдум бўлиб ўтди


Жанубий Судан мустақиллиги бўйича ўтказилаётган референдумни кузатаётган АҚШ собиқ президенти Жимми Картер референдум бўлиб ўтди деб қабул қилиниши учун лозим бўлган сайловчиларнинг 60 фоизи овоз бериш жараёнида қатнашганини айтди.

Картер фикрича, референдум халқаро андозалар талабларига мос бўлган.

Жимми Картер 9 январ куни бошланган ва бир ҳафта давом этиши режаланган сайловни кузатаётган халқаро кузатувчилар миссиясига бошчилик қилмоқда.

Мазкур референдум натижасига кўра¸ Судан жанубий қисмининг шимолдан ажралиб¸ ўзини мустақил давлат деб эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG