Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:10

Озарбайжон ва ЕИ газ бўйича декларация имзолади


Озарбайжон Европа Иттифоқи билан Европага узоқ муддат давомида газ етказиб бериш ҳақида қўшма декларация имзолади.

Ҳужжатга Европа комиссияси президенти Хосе Мануел Баррозо ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевлар қўл қўйди.

Декларацияга мувофиқ Озарбайжон Каспий газини Россияни четлаб Европага етказишни назарда тутган Жанубий корридорни етарли миқдорда газ билан таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олади.

Хосе Мануел Баррозо ва Энергетика бўйича ЕИ мутасаддиси Гунтер Оттингер Туркманистон расмийлари билан газ таъминоти масаласини муҳокама қилиш учун Бокудан кейин Ашхобод шаҳрига боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG