Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:46

Freedom House: дунëда эркинлик доираси тораймоқда


Озодлик уйи (Freedom House) ташкилоти жаҳоннинг 194 мамлакати ва 14та ҳудуддаги сиёсий эркинликлар ва фуқаролар озодлиги даражаси тўғрисида 2010 йилги ҳисоботни чиқарди.

Ҳужжатда давлатлар уч тоифага - "эркин", "қисман эркин" ва "эркин бўлмаган" давлатларга ажратилган.

Ҳисоботда Хитой, Миср, Эрон, Россия ва Венесуэлада репрессив чоралар кучайишда давом этгани билдирилган.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка эркинлик жуда кам бўлган минтақалар сифатида қайд этилган.

Озодлик уйи ҳисоботида Ўзбекистон "эркин бўлмаган" давлатлар қаторига қўшилган.

Қисман эркин ва адолатли сайловлар ўтказилгани учун Озодлик уйи ташкилоти Қирғизистон ва Гвинеяни "эркин бўлмаган" давлатлар рўйхатидан "қисман эркин" давлатлар рўйхатига киритилган.
XS
SM
MD
LG