Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:10

Покистонда НАТОнинг 14та танкери ёқиб юборилди


Покистоннинг жануби-ғарбий минтақасида Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучларига ёқилғи олиб кетаётган 14та танкер қуролли шахслар томонидан ёқиб юборилди.

Маҳаллий расмий Фаттоҳ Муҳаммадга кўра, Балужистон вилоятининг Дера Мурод Жамолий минтақасида жанггарилар уюштирган ҳужум пайтида ҳайдовчилардан бири яраланган.

Покистондаги жанггарилар ва жиноий гуруҳлар Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжалланган юкларни Карачи портидан олиб кетаётган юк машиналарига тез-тез ҳужум уюштиради.
XS
SM
MD
LG