Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:49

Бразилияда тошқин ва ер кўчкиси қурбонлари 600 дан ошди


Тересеполис шаҳридаги ер кўчкисидан вайронага айланган тоғли туман.
Тересеполис шаҳридаги ер кўчкисидан вайронага айланган тоғли туман.
Бразилия жанубидаги тоғли ҳудудда сув тошқини ва кучли ёғин боис нобуд бўлган кишилар сони 600 дан ошди ва бу рақам ҳануз ошишда давом этмоқда.

Бу борада мамлакат расмийлари берган маълумотларга кўра, бундай табиий офат мамлакатнинг кейинги 40 йиллик тарихида илк бор содир бўлмоқда.

Табиий офат етган жойлардаги аҳолини қутқариш учун мамлакат ҳарбийлари сафарбар қилинган. 10 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди.

Ҳозир ҳам давом этаётган кучли ёғингарчилик қутқарув ишларини оғирлаштирмоқда.

Айни пайтда келгусида яна сел тошқинлари содир бўлиши ҳавфидан огоҳлантирилган.

Офатдан кўпроқ камбағал аҳоли пунктлари зарар кўрди. Баъзи жойларда бутун бошли оилалар нобуд бўлгани қайд этилди.

Офат қурбонлари хотирасига Бразилияда 7 кунлик мотам эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG