Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:19

Габриэл Гиффордс аҳволи ўнглана бошлади


АҚШ Конгресси вакили Габриэл Гиффордс сунъий нафас олдирувчи тиббий мосламадан узилди, яъни, ўзи нафас олишни бошлади.

Бу эса 8 январ куни Тусон шаҳрида бошидан ўқ еган Гиффордснинг аҳволи ўнглана бошлаганидан дарак, дея баҳолаётган шифокорлар айни пайтда унинг ҳаётига ҳануз хавф борлигини айтмоқда.

Бироқ ҳодиса чоғида белидан енгил жароҳат олган ва даволаниб чиққан 63 ёшли Жэймс Фуллер 15 январ куни жамоат тартибини бузганликда айбланиб, ҳибсга олинди.

У ҳодисадан сўнг ўтказилаётган муҳокамалардан бирида консерватив Tea Partyнинг маҳаллий етакчисини ҳақоратлагани ва унинг суратига нуқиб “Сизлар ўлимга маҳкумсиз”, дегани учун ҳибсга олинди.

Эслатамиз, ўз сайловчилари билан учрашаётган кезда Конгресс вакили Гиффордс 22 ёшли Жаред Ли Лоҳнер томонидан отилган эди.

Жиноятчи 6 кишини отиб ўлдириган, 14 кишини жароҳатлаган эди.
XS
SM
MD
LG