Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:32

"Эрк" лидери Муҳаммад Солиҳ ЕИни иккиюзламачиликда айблади


Ўзбекистон Эрк демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Европа Комиссияси Президенти Хозе Мануэл Баррозо ва Белгия Қироли Алберт Иккинчига 17 январ куни эълон қилган баёнотида ЕИ раҳбариятини демократия ва эркинлик қадриятларидан ортга чекинмасликка чақирди.

“Наҳотки, бу кишининг 2005 йилда Андижонда намойишчи халққа қарши уюштирган оммавий қатлиомини бу қадар тез унутдингизлар?” дея мурожаат қилади Эрк партияси лидери ЕИ расмийларига.

Муҳаммад Солиҳ "Озодлик" билан суҳбатда халқаро ҳамжамият талабларини очиқчасига инкор қилаётган ўзбек диктаторининг Брюсселга таклиф этилиши ЕИнинг иккиюзламачи сиёсатининг давоми эканини урғулади.
XS
SM
MD
LG