Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:55

Вашингтонда Фаластин байроғи ҳилпирай бошлади


18 январ куни Вашингтондаги Фаластиннинг дипломатик миссиясида Фаластин миллий байроғи илк бор тантанали равишда кўтарилди.

Фаластин расмийлари бу мустақиллик учун кураш рамзи эканини айтдилар.

Журналистлар ва бошқа расмийлар иштирок этган тантанали маросимда Фаластин миллий байроғини Фаластин озодлик ташкилотининг АҚШдаги расмий вакили Маен Рашид Арейкат кўтарди.

АҚШ Давлат департаменти Фаластин байроғини кўтариш ҳақида бир неча ой олдин келишиб олингани ва бу Вашингтондаги Фаластин миссиясининг мақомини ўзгартирмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG