Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:47

Ўзбек-афғон чегарасида қуролланган наркокурьер ушланди


Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари Сурхондарё вилоятининг қўшни мамлакат билан чегарасида Афғонистон фуқаросини катта миқдордаги наркотик модда билан қўлга олишди.

Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон миллий ҳавфсизлик хизматига таянган ҳолда тарқатган хабарига кўра, Афғонистон фуқароси чегарадан Ўзбекистонга ноқонуний ўтишга ҳаракат қилган пайти ушланган.

Унинг ёнидан 27 кг гиёҳвандлик моддаси ва “ТТ” русумли ўқланган пистолет топилган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG