Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:58

Афғонистонда 10 нафар жанггари йўқ қилинди


Афғонистоннинг Хўст вилоятида ҳарбийлар ва жанггарилар ўртасида юз берган тўқнашувда 10 нафар жанггари ва бир фуқаро нобуд бўлди.

Вилоят полицияси бошлиғи Абдул Ҳаким Исҳақзай шанба куни Сабари туманида эрталаб бир неча соат давом этган отишмалар жанггарилар Афғонистон ва НАТО кучларига қарши ракета отганидан кейин бошланганини айтди.

Полиция бошлиғига кўра, ҳарбийлар 10 жанггарини ўлдирган, 12 нафарини асир олган.

Тўқнашув пайтида уч худкуш ўзини портлатгани оқибатида тинч аҳолидан бир киши ўлган, бир аёл ва бола яраланган.
XS
SM
MD
LG