Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:37

Истанбулда Эрон ва Ғарб вакиллари сўзлашуви давом этмоқда


Туркиянинг Истанбул шаҳрида Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари ўртасида Эроннинг уранни бойитиш дастури борасида музокараларнинг иккинчи куни давом этмоқда.

Дипломатларга кўра, сўзлашувда Эронда тўйинтирилган уранини хорижга жўнатиш эвазига Теҳрондаги тиббий тадқиқотлар ўтказиладиган реакторни уран ёнилғиси билан таъминлаш ҳақидаги Ғарбнинг олдинги таклифини қайта муҳокама қилишга ҳаракат қилинмоқда.

Учрашувда Эрон делегациясига ядро масалалари бўйича бош музокарачи Саид Жалилий, шунингдек, АҚШ, Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой вакилларидан иборат делегацияга Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати бўйича мутасаддиси Катерин Эштон хоним бошчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG