Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:46

Ислом Каримов бугун Брюсселда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Брюсселда бўлади.

ЎзА ахборот агентлигига кўра Ўзбекистон раҳбари бу ерга Европа Иттифоқи комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозонинг таклифига биноан келди.

Бироқ Баррозонинг матбуот котиби Майкл Карнитшнигнинг (Michael Karnitschnig) EurasiaNet.org сайтига айтишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни Брюсселга Европа Иттифоқи эмас, балки НАТО таклиф қилган.

Карнитшнигга кўра, президент Каримовга таклифнома НАТО ва Белгия раҳбарияти томонидан берилган.

Бугун Ислом Каримовнинг Брюсселда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен, Европа Иттифоқи Комиссияси Президенти Жозе Мануэл Баррозо, ЕИнинг Энергетика бўйича мутасаддиси Гунтер Оттенгер ва Белгия раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

"Ташриф чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТО билан муносабатларининг бугунги аҳволи ва ривожлантириш истиқболларига оид, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинади", дейилган ЎзА агентлиги хабарида.
XS
SM
MD
LG