Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:21

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украинага боради


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бугун Украинага икки кунлик сафарини бошлаши кутилмоқда.

Уни Украина президенти Виктор Янукович таклиф қилди.

Украина президенти матбуот хизмати берган хабарга кўра, учрашувларда давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг сиёсий аҳамиятини ошириш, савдо-иқтисодий ва сармоя соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари ўзаро нефт ва газ соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам урғу бериши кутилмоқда.

ИТАР-ТАСС агентлиги хабарига кўра, Туркия Бош вазири Украинага 500 кишилик делегацияси билан боради.
XS
SM
MD
LG