Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:39

Тунис намойишларида кўздан ёш оқизувчи газ қўлланди


Тунис Бош вазири идораси яқинида йиғилган намойишчи деҳқонлар.
Тунис Бош вазири идораси яқинида йиғилган намойишчи деҳқонлар.
Тунис полицияси бугун Бош вазир идорасини тошбўрон қилган намойишчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Аксарияти мамлакатнинг камбағал ҳудудларидан келган деҳқонлардан иборат бўлган намойишчилар собиқ президент Зайн Ал-Обидин Бин Алининг сафдоши бўлган бугунги ҳукумат вакиллари, хусусан, Бош вазир Муҳаммад Ғануччи истеъфосини талаб қилмоқда.

Ғануччи келгуси олти ой ичида ўтказиладиган сайловлардан сўнг ҳукуматни тарк этиши ҳақида баёнот берган.

Тунисни 23 йил бошқарган собиқ президент Зайн Ал-Обидин Бин Али эса сўнгги бир ой ичида давом этган норозилик намойишлари натижасида 14 январ куни мамлакатни ташлаб, Саудия Арабистонига қочган эди.
XS
SM
MD
LG