Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:55

Каримов ва Баррозо учрашуви таранг руҳда ўтди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифи илк кунидаги музокаралар бироз таранг руҳда ўтмоқда.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Европа Иттифоқи расмийсига кўра, президент Каримовнинг Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо билан икки соатдан ортиқроқ давом этган сўзлашувлари очиқ ва танқидий руҳда ўтган. Икки томон расмийлари учрашувлардан сўнг учта ҳужжат имзолаган.

Булар орасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашинув меморандуми ҳамда Тошкентда Европа иттифоқи ваколатхонасини очиш ҳақидаги ҳужжатлар бор.

Шунингдек, 24 январ куни Ислом Каримовнинг НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашиши маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG