Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Ўзбекистон ярим финалда тўхтатилди


25 январ куни Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги ўйинларининг ярим финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралия жамоасига қарши тўп сурди.

Ўйин Тошкент вақти билан 21.25да Қатар пойтахти Доханинг "Халифа" ўйингоҳида бошланди.

Австралия терма жамоаси ўзининг Ўзбекистондан кучли эканлигини ўйин бошиданоқ намойиш қилди.

Ўйиннинг бешинчи дақиқасидаëқ Ҳарри Кюэлл ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Орадан ярим соат ўтгач Огниневский иккинчи тўпни киритди.

Иккинчи таймда австралияликлар яна тўртта жавобсиз тўп киритишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа ўйин 6:0 ҳисобида австралияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун курашда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Осиë кубоги ўйинлари финалида эса Япония ва Австралия терма жамоалари ўзаро куч синашишади.
XS
SM
MD
LG