Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:00

28 кв.метр баҳорга чиқиб 100 кв.метр бўлади


Июн қирғини давомида уй-жойлари ёндириб юборилган ўшлик ва жалолободликлар учун қуриб берилган "оралиқ уй" лар қурилиши жорий йил баҳорида давом эттирилиб турар-жойлар майдони 100 квадрат метрданга етказилади.

Бу ҳақда Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси бошлиғи ўринбосари Каданбай Бактиғуловга таяниб Аки-пресс агентлиги хабар қилди.

Бактиғуловга кўра, июн воқеаларидан кейин тилга олинган икки вилоятда халқаро донорлар ажратган маблағ ҳисобига
1 минг 780 та 28 квадрат метрли "оралиқ уй" қурилди.

Ҳар бир уйнинг қурилишига 5 мингдан 7 минг долларгача сарфланди.
XS
SM
MD
LG